«Хоразм» ва «Бунёдкор» жамоалари учун махсус семинар ўтказилди
Семинар янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, ўйин жараёнидаги янгиланган талабларга мослашиш ҳамда ҳакамлик қарорларидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтириш бериш мақсадида ўтказилди.
Семинар давомида:
2026-йилги мавсумдан бошлаб кучга кирадиган янги қоидалар ва регламентдаги ўзгаришлар;
Ҳакамлар томонидан қабул қилинадиган қарорлар мезонлари;
VAR билан боғлиқ тартиб ва процедуралар;
Қўполлик, қўл билан ўйнаш, офсайд ва интизомий жазолар бўйича янгиланган талқинлар;
Техник ҳудуд маданияти ва мураббийлар штаби учун белгиланган талаблар бўйича батафсил тақдимот ва амалий мисоллар орқали тушунтиришлар берилди.
Инструктор ўйин давомида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятларни видеолавҳалар орқали таҳлил қилиб, футболчилар ва мураббийларга янги мавсумда ҳакамлар қандай мезон асосида қарор қабул қилишини аниқ мисоллар билан кўрсатиб берди.
Мазкур семинар янги мавсум олдидан клуб вакиллари билан очиқ мулоқот ўрнатиш, баҳсли вазиятлар сонини камайтириш ва ўйин сифатини оширишга хизмат қилади.