locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Хоразм» раҳбариятида ўзгариш юз берди

Аҳмедов клуб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Хоразм» раҳбариятида ўзгариш юз берди
Фото: Хоразм ПФК

Урганчнинг «Хоразм» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

Бунга қадар клуб бош директори вазифасида ишлаб келган Рўзимбой Аҳмедов клуб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Клубнинг Лигага маълум қилишича, унинг ўрнига бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Хурсандбек Маткаримов тайинланди.

Аввалроқ бош мураббий Сергей Токов ҳам вазифасидан озод этилганди. Унинг ўрнига Вали Султонов таклиф қилинганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг