«Хоразм» бразилиялик ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди
Унинг сўнгги клуби Кипрнинг "Эносис Паралимни" жамоаси эди.
Фото: Хоразм ПФК
Суперлига янги мавсуми олдидан "Хоразм" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа бразилиялик 24 ёшли ярим ҳимоячи Элзио Лоҳан билан шартнома имзолади.
Transfermarkt порталида 150 минг еврога баҳоланаётган футболчининг сўнгги клуби Кипрнинг "Эносис Паралимни" жамоаси эди.
Эслатиб ўтамиз, “Хоразм” клуби аввалроқ франциялик футболчи билан ҳам шартнома имзолаганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист