Хави дунёнинг энг яхши футболчисини айтди
Хави ҳозирда ишсиз.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг афсонаси ҳамда каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи Хави журналистнинг ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси ким деган саволига жавоб берди.
— Ҳозир дунёнинг энг яхши футболчиси?
"Ламин", - деб Хавининг сўзларини келтирмоқда Barca News ижтимоий тармоқда.
Жорий мавсумда 18 ёшли Ямал клуб ва терма жамоаси сафида барча мусобақаларда еттита ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" вингери октябрm ойидаги Испания ўйинларини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист