Хау «Ньюкасл»ни тарк этиши мумкин
Эдди 2021 йилдан бери "қарғалар"ни бошқармоқда.
ФОТО: Getty images
“Ньюкасл” клуби бош мураббийи Эдди Хау мавсум охирида жамоани тарк этмоқчи, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Манбанинг ёзишича, мураббий ва раҳбарият ўртасида келишмовчилик бор. Агар клуб ёзда таркибни кучайтирмаса, Хау ўз лавозимини тарк этишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Эдди 2021 йилдан бери “қарғалар”ни бошқариб келмоқда. Бу вақт давомида 224 та ўйинда 114 ғалаба қўлга киритилган. 42 та дуранг ва 68 мағлубият қайд этилган. Жамоа Англия Премьер-лигасининг 31-туридан кейин 42 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист