Хайрия ўйини. «Динамо» ва Ўзбекистон миллий жамоаси юлдузлари ўйинида дўстлик ғалаба қозонди – 4:4
6 сентябр куни Самарқандда собиқ футболчи Мухсин Муҳаммадиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Динамо» ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ юлдузлари иштирокидаги «Мухсин, биз сен билан» хайрия ўйини бўлиб ўтди.
Қизиқарли ўтган баҳс кутилганидек голларга бой ўтди. «Динамочилар»дан Жаъфар Ирисметов дублга эришган бўлса, Баҳодир Насимов ва Ҳамдам Раҳмонов ҳам Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этди.
Ўзбек футболи собиқ юлдузларидан эса Леонид Кошелев, Азамат Абдураимов, Ғулом Ҳалимтоев ва Акмал Холматов голларга муаллифлик қилди – 4:4.
Ўйиндан кейин барча футболчилар, мураббийлар ва хайрия ўйини иштирокчилари эсдалик суратга тушишди. Хайрия ўйинидан тушган маблағлар Москвада даволанаётган Мухсин Муҳаммадиевга етказилади.
Хайрия ўйини. 6 сентябр
«Динамо» – Ўзбекистон миллий жамоаси афсоналари – 4:4
Голлар: Жаъфар Ирисметов 28, 55, Баҳодир Насимов 34, Ҳамдам Раҳмонов 66 – Леонид Кошелев 23, Акмал Холматов 38, Азамат Абдураимов 45 пеналтидан, Ғулом Ҳалимтоев 60.
“Динамо”: Шуҳрат Муродов (А.Муҳаммедов), Учқун Қобилов (Ҳакимхон Аъламхонов), Артём Филипосьян (Рафаэл Баласанян), Шерзод Шарипов, Дилшод Шарофутдинов, Элбек Мусаев (Нуриддин Амриев), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Жабборов (Тоҳир Мўминов), Баҳодир Насимов, Жаъфар Ирисметов.
Мураббийлар: Ҳаким Фузайлов, Илҳом Шарипов.
Ўзбекистон МТЖ афсоналари: Игнатий Нестеров (Э.Люманов), Марат Исмоилов (Рустам Забиров), Фарҳод Магометов (Азиз Ибрагимов), Баxtиёр Ашурматов, Ғулом Ҳалимтоев (Акмал Холматов), Леонид Кошелев, Алексей Евстафеев (Павел Соломин), Равшан Бозоров (Рустам Дўрмонов), Улуғбек Бақаев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов.
Бош мураббий: Биродар Абдураимов