Хаби Алонсо Мудрик ҳақидаги саволга жавоб берди
Аввалроқ Мудрик тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани сабаб олган дисквалификацияси бекор қилинганди.
Фото: Getty Images
“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг украиналик ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикнинг “Фулхэм”га қарши АПЛ учрашувида қайдномага киритилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Испаниялик мутахассис Мудрик бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. Алонсо бу масалада шошилмасликларини ва қарорни тегишли вақтда қабул қилишларини айтди.
Аввалроқ Мудрик тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани сабаб олган дисквалификацияси бекор қилинганди. Шундан сўнг футболчи “Челси”нинг бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.
“Фулхэм” — “Челси” учрашуви 24-август куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс Мудрикнинг узоқ танаффусдан сўнг АПЛдаги расмий ўйинда майдонга қайтиши мумкинлиги билан ҳам эътибор марказида.
Насрулло Каримов
Журналист