locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола Писарро ҳақида фикр билдирди

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Гвардиола Писарро ҳақида фикр билдирди
Photo: gettyimages

“Бавария Мюнхен” собиқ устози Пеп Гвардиола ўзининг қадрдон шогирти қирқ бир ёшли Клаудио Писарронинг фаолиятини якунлаётгани ҳақида муносабат билдирди:

"Мен ҳар доим унга уни 24, 25, 26 ёшлик пайтидаги ўйинларини ёқтирганимни айтардим. У мен учун Бензема даражасидаги ҳақиқий энг яхши нуқта қўювчилардан бири.

Писаррода ажойиб инсонийлик жиҳатлари бор. У билан қўйилмақом муносабатдаман. Клаудио “Бавария”даги фаолиятим давомида қолган энг яхши хотираларимдан бири ҳисобланади. Балки, 41 ёш футболдан кетиш учун яхши вақтдир. Умид қиламанки, у футболда қолади ва мураббий сифатида фаолиятини давом эттиради.

Футбол мана шундай инсонлар учун лойиқ. Унинг “Бремен”, “Бавария” ҳамда Перудаги такрорланмас карьерасини олқишлайман ва табриклайман. Клаудио каби инсонлар билан бирга ишлаш ва унга мураббийлик қилиш мароқли",-дейди мутахассис.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг