locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола кетганидан сўнг “Манчестер Сити”даги муҳит кескин ўзгаргани айтилаётгани

Футболчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида ўзларини анча хотиржам ҳис қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити”да бош мураббий алмашганидан сўнг жамоа ичидаги муҳит сезиларли даражада ўзгарган. Ёзда Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаган Энцо Мареска қисқа вақт ичида футболчилар билан яхши алоқа ўрната олгани айтилмоқда. Журналист Сем Ли маълумотига кўра, айни пайтда “шаҳарликлар” таркибида жуда ижобий ва эркин муҳит ҳукм сурмоқда.

Манбага кўра, футболчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида ўзларини анча хотиржам ҳис қилмоқда. Жамоада бундай енгил ва ижобий муҳит сўнгги бир неча йил давомида кузатилмаган. Маресканинг юлдуз футболчилар билан мулоқот услуби ва машғулотлардаги ёндашуви футболчиларда яхши таассурот қолдиргани таъкидланмоқда.

Бу ўзгаришлар Хосеп Гвардиоланинг узоқ йиллик давридан кейин юз бермоқда. Испаниялик мутахассис “Манчестер Сити”да юқори талаб ва натижага йўналтирилган тизим яратган бўлса, Мареска ҳозирча футболчилар билан муносабатларда эркинроқ муҳит шакллантираётгани кўринмоқда. Шу билан бирга, жамоанинг янги мураббий қўл остидаги ҳақиқий ҳолати расмий учрашувлар бошлангач янада аниқроқ кўринади.

“Манчестер Сити” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 16-август куни ўтказади. Мареска бошчилигидаги жамоа Англия Суперкубоги учун “Арсенал”га қарши майдонга тушади. Шу боис янги мураббий яратган ижобий муҳитнинг натижаларга қай даражада таъсир қилиши айнан ушбу учрашувдан бошлаб жиддий синовдан ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг