Гулистоннинг январ ойидаги йиғини якунга етди
Маълумки, «Гулистон» футбол клуби мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоамизнинг январ ойидаги йиғинни якунга етди.
photo: Guliston FK
Гулистоннинг январ ойидаги йиғини якунга етди.
Маълумки, «Гулистон» футбол клуби мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Клубнинг январ ойидаги йиғинни якунга етди.
Бу ойда 3 та назорат учрашуви ўтказилди. Унда футболчиларимиз «Сўғдиёна», ОКМК-Семург‘ ва «Бунёдкор» U-21 жамоаларига қарши баҳсларда майдонга тушди. Мураббийлар штаби томонидан йиғин давомида кўплаб ўйинчилар синовдан ўтказилди.
Сирдарёликларнинг учинчи босқич ўқув-йиғини 1-февралдан бошланади. Бу ойда ҳам бир қатор Суперлига, Про лига ва қўшни мамлакат жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказилади. Бу ҳақда кейинчалик батафсил маълумот берамиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор