locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» тайёргарликни давом эттирмоқда

Мураббийлар штаби кучайтирилган тарзда машғулотларни олиб бормоқда.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
«Гулистон» тайёргарликни давом эттирмоқда
photo: Guliston FK

«Гулистон» футбол клуби мавсумнинг муҳим палласига тайёргарликни жадаллик билан давом эттирмоқда.

"Бизни олдинда биринчи лиганинг иккинчи давра баҳслари ҳамда Ўзбекистон кубоги плей-офф босқич ўйини кутиб турибди.

Мураббийлар штаби кучайтирилган тарзда машғулотларни олиб бормоқда. Клуб раҳбарияти эса селекция ишлари бўйича шуғулланмоқда. Бу борада албатта батафсил маълумот бериб борамиз. Ҳозирда машғулотларимизда бир қатор тажрибали ва ёш ўйинчилар шуғулланмоқда. Мураббийлар штабига маъқул келган футболчилар билан шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Шу ўрнида биринчи даврадан кейин жамоани тарк этган ўйинчилар ҳам бор. Кун давомида кетганлар ҳақида маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг