locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» — Сирдарё вилояти ҳоким кубоги ғолиби

Сирдарё вилояти ҳоким кубоги финал баҳсида «Гулистон» ҳаваскорлардан тузилган “Осиё” жамоасига қарши беллашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» — Сирдарё вилояти ҳоким кубоги ғолиби
photo: Guliston FK

Сирдарё вилояти ҳоким кубоги финал баҳсида «Гулистон» ҳаваскорлардан тузилган “Осиё” жамоасига қарши беллашди.

Голларга бой кечган беллашувда футболчиларимиз маҳорат ва тажриба борасида устунликка эришиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Асилбек Умрзоқов дублга эришди. Турдибек Омонов, Азамат Абдухалилов ва Алишер Собиржонов ҳам биттадан гол урди.

Натижада «Гулистон» футбол клуби мавсумолди тайёргарлик жараёнида илк совринни қўлга киритди.

Сирдарё вилояти ҳоким кубоги. Финал
ГУЛИСТОН – Осиё 5:1
Голлар: Турдибек Омонов, 3. Асилбек Умрзоқов, 16. 39. Азамат Абдухалилов, 41. Алишер Собиржонов 78 – Аҳрор Хўжабеков 88.
Гулистон – Сарвар Ҳусанов, Озодбек Ражабов, Муҳаммад Исаев, Отабек Қабулов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бунёд Шодиев, Турдибек Омонов, Бобур Ёрбеков, Бунёд Шодиев, Азамат Абдухалилов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Асилбек Умрзоқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Аҳмедов, Шоҳназар Норбеков, Азим Маматқулов, Шоҳжаҳон Юнусов, Алишер Собиржонов, Исроил Маликов, Жавоҳир Назарқулов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг