«Гулистон» назорат баҳсида «Сирдарё ФА»ни мағлуб этди
Баҳсда жами 8 та гол урилди.
Фото: Гулистон ПФК
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Гулистон» жамоаси навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди.
«Сирдарё ФА» билан кечган баҳсда «Гулистон» 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу баҳсда мураббийлар штаби асосан кўрикда бўлиб турган футболчиларни синовдан ўтказди.
Шунингдек, «Орол»га қарши баҳсда захирадан майдонга чиққан йигитларга ҳам имконият берилди.
“Йиғинимиз давом этади. 18 феврал куни 3-йиғин доирасидаги 3-баҳсимизни ўтказамиз”, - дейилади клуб хабарида.
Назорат ўйини.
Гулистон – Сирдарё ФА 7:1
Розикжон Султонмуродов
Журналист