locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» футбол клубининг 1-лигада иштирок этиши тасдиқланди

Жамоа 2027 йилда Про лигада иштирок этиш учун потенциал номзодлардан бири ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» футбол клубининг 1-лигада иштирок этиши тасдиқланди
Фото: Гулистон ПФК

«Гулистон» футбол клуби 2026 йилда 1-лигада қатнашади. Клуб ПФЛ рўйхатидан ўтди ва лига томонидан жамоанинг қатнашувчилар рўйхатига қўшилгани тасдиқланди.

"Ҳозирда жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни режадагидек давом эттирмоқда. Ўтган ҳафтада «Сўғдиёна»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Тайёргарлик режасидан яна бир неча назорат ўйинлари ўрин олган. Бу ҳақда албатта расмий каналимизда хабар берамиз.

Катта мақсад ва вазифалар билан янги мавсумга пухта ҳозирланаётган жамоамиз 2027 йилда Про лигада иштирок этиш учун потенциал номзодлардан бири ҳисобланади. Профессионаллик сари ҳаракат қилаётган «Гулистон» футбол клуби таркибни кучайтириш, маҳаллий иқтидорли ўйинчиларни жамоага жалб қилиш йўлида босқичма-босқич ҳаракат қиляпти. Селекция ишлари давом этмоқда. Тез орада клуб сафидаги янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Айни вақтда Гулистон шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу боис жамоамиз янги мавсумни Янгиер шаҳридаги ўйингоҳда ўтказади. Клуб ҳозирда айнан шу ерда машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб бормоқда. Мавсум стартига қадар клуб таркибни сезиларли ва сифатли ўйинчилар ҳисобига кучайтиради ҳамда ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлашга ҳозирланмоқда", - дейилади клуб хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг