«Гулистон» футбол клуби Сирдарё вилояти ҳоким кубогига қатнашади
22-февралдан Сирдарё вилояти ҳоким кубоги турнирига старт берилади.
«Гулистон» футбол клуби ҳам ушбу мусобақада қатнашишни режалаштирган. Жамоамиз «A» квартетида иштирокини давом эттиради.
Бу гуруҳда «Насаф FA», «Жиззах FA» ва «Осиё» жамоалари ҳам ўрин олган. «Гулистон» илк баҳсини 22-феврал куни «Жиззах FA»га қарши ўтказади. Баҳс соат 09:30 да Янгиер шаҳар 58 сунъий қопламали майдонда старт олади.
«A» гуруҳи тақвими билан танишинг:
1-тур. 22-феврал (якшанба)
09:30. «Гулистон» – «Жиззах FA»
2-тур. 23-феврал (душанба)
13:30. «Гулистон» – «Осиё»
3-тур. 24-феврал (сешанба)
13:30. «Насаф FA» - «Гулистон»
Маълумот учун, ҳоким кубоги «A» ва «B» гуруҳларида ўрин олган 8 та жамоа иштирокида давом эттирилади. Ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни олганлар яримфиналда қатнашади.