«Гулистон» футбол клуби бугундан машғулотларга қайтди
Эрталаб асосан жисмоний ҳолатни тиклашга эътибор қаратилмоқда.
photo: Guliston FK
«Гулистон» футбол клуби бугундан машғулотларга қайтди. Эрталаб асосан жисмоний ҳолатни тиклашга эътибор қаратилмоқда.
Мураббийлар штаби режасига мувофиқ, футболчиларга турли юкламалар берилмоқда. Куннинг иккинчи қисмида тўплар орқали машғулотлар якунга етади.
Шу ҳафта охирида жамоамиз яна бир назорат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда кейинчалик батафсил маълумот берамиз.
Бизни кузатишда давом этинг. Жамоамизга оид энг сара янгиликларнинг барчаси олдинда", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор