locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн: “Мессига қарши ўйнаш — ҳар бир футболчи учун алоҳида синов”

Франциялик ҳужумчи “Интер Майами”га қарши бўлажак учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн Лионель Месси тўп сурадиган “Интер Майами”га қарши бўлажак учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Гризманннинг таъкидлашича, Месси майдонда бўлса, ҳар қандай учрашув ўзгача тус олади ва унга қарши ўйнаш ҳар бир футболчи учун катта мотивация ҳисобланади.

“Месси – футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. Унга қарши майдонга тушиш доим алоҳида ҳиссиёт уйғотади. Бундай ўйинларда максимал даражада тайёр бўлиш керак,” — деди Гризманн.

Шунингдек, француз футболчиси МЛС сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланганини, кучли футболчилар келаётгани сабабли чемпионатнинг рақобатбардошлиги ошганини қайд этди. У жамоаси “Интер Майами”га қарши майдонга фақат ғалаба учун тушишини ҳам таъкидлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг