locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн «Атлетико» сафидаги 200-голини урди

34 ёшли футболчи 454-ўйинда бу натижага эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гризманн «Атлетико» сафидаги 200-голини урди
ФОТО: Getty images

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн Чемпионлар лигаси умумий босқичидан ўрин олган "Айнтрахт"га қарши ўйинда гол урди.

Франциялик 34 ёшли футболчи 45+1-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Натижада у "Атлетико" сафидаги 454 ўйиндаги 200-гол бўлди.

Гризманн "Атлетико" сафида Ла Лигада 137 та, Чемпионлар лигасида 39 та, Испания кубогида 16 та, Европа лигасида 6 та ва Испания кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1 тадан гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг