Грэм Поттер Швеция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Келишувнинг аниқ вақти айтилмаган.
ФОТО: Getty images
"Челси" клуби собиқ устози Грэм Поттер янги иш топди.
Британиялик мутахассис Швеция терма жамоасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Поттер Йонь-Даль Томассон истеъфога чиққанидан кейин бу лавозимни эгаллади. Мутахассис 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсиз ўйини туфайли терма жамоани тарк этганди.
Маълумотларга кўра, Поттер билан тузилган шартнома 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган тақдирда автоматик равишда узайтиради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист