Горецка ёзда «Арсенал»га ўтиши мумкин
Леон Бундеслиганинг жорий мавсумида 18 та ўйинда 1 та гол урди.
ФОТО: Getty images
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Аввалроқ, лондонликлар 31 ёшли германиялик футболчини январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлгани, энди эса июнь ойида сотиб олишни режалаштираётгани маълум бўлганди.
Шунингдек, Горецка ўтган трансфер ойнасида "Атлетико" таклифини рад этганди.
Жорий мавсумда Леон Бундеслиганинг жорий мавсумида 18 та ўйинда 1 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист