Гласнер: «Биз ғалабага лойиқ эдик»
"Кристал Пэлас" бош мураббийи "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабага ўз муносабатини билдирди.
ФОТО: Getty images
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер "Ливерпуль"га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди
"Биз ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик ва ҳақли равишда ҳисобда олдинда бордик. Кейинчалик “Ливерпуль” бизга қаттиқ босим ўтказди. Ҳақли равишда ҳисобни тенглаштирди.
Ҳар бир футболчи жуда муҳим. Бугун захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинда ғалаба қозонишга ёрдам беришди. Мен бундай ўйин билан жуда фахрланаман", — деди Гласнер BBC Match of the Day нашрига.
Эслатиб ўтамиз, "Кристал Пэлас" кейинги ўйинини 2 октябрь куни Конференциялар лигаси доирасида Киевнинг "Динамо" клубига қарши ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист