Гирасси «Боруссия Д» тарихида ЧЛдаги иккинчи энг яхши тўпурарга айланди
У «Вильярреал»га қарши баҳсда дублга эришди.
ФОТО: Getty images
Дортмунднинг «Боруссия»си ҳужумчиси Серу Гирасси Чемпионлар лигаси умумий босқичи биринчи турида «Вильярреал»га қарши ўйинда (3:2) дубль қайд этди.
Гвинеялик 30 ёшли футболчи учрашув якунида уч марта гол урди, аммо улардан бири ўз дарвозасига киритилган гол бўлди.
Шу тариқа, ҳужумчининг «асаларилар» сафида Чемпионлар лигасида урган голлари сони 19 тага етди. У клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 17 та гол урган Роберт Левандовскидан ўзиб кетди.
Рекорд эса Марко Ройсга тегишли — у Чемпионлар лигасида «Боруссия» учун 24 та гол урган.