locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гаттузо машғулот вақтида футболчини майдондан ҳайдап юборди

Ҳозирча клуб мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот бермаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Хорватиянинг "Ҳайдук Сплит" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо машғулотлардан бирида футболчилардан бирини майдонни тарк этишга мажбур қилди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, италиялик мутахассис машғулот давомида футболчининг интизоми ва машғулотга бўлган муносабатидан норози бўлган. Шундан сўнг Гаттузо ўйинчини дарҳол машғулотни тарк этишга буюрган.

Қайд этилишича, мураббий жамоада интизом масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда ва барча футболчилардан машғулотларда максимал даражада ишлашни талаб қилмоқда. Унинг фикрича, жамоада ҳеч ким умумий қоидалардан устун бўлиши мумкин эмас.

Ҳозирча клуб мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот бермаган. Шунингдек, футболчига нисбатан қўшимча интизомий чоралар қўлланилиши ёки йўқлиги ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо жорий мавсум олдидан "Ҳайдук Сплит" бош мураббийи этиб тайинланган ва жамоани янги мавсумга тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг