\"Гаталасарай\" жамоаси таркибни кучайтириш учун футболчилар қидирмоқда ва эътиборини \"Интер\" футболчиси Хакан Чалханоғлуга қаратган
Чалханоғлунинг ўзи Германия Бундеслигаси ва Италия А Сериясида йиллар давомида ўйнаганидан сўнг ўз она юрти Туркияга қайтишни жуда хоҳламоқда.
photo: gettyimages
Туркиянинг "Гаталасарай" жамоаси таркибни кучайтириш учун футболчилар қидирмоқда ва эътиборини "Интер" футболчиси Хакан Чалханоғлуга қаратган, деб хабар беради fcinter1908.it.
Манбанинг таъкидлашича, Чалханоғлунинг ўзи Германия Бундеслигаси ва Италия А Сериясида йиллар давомида ўйнаганидан сўнг ўз она юрти Туркияга қайтишни жуда хоҳламоқда. Унинг шартномаси 2027 йилда тугайди, аммо Хакан "Интер" раҳбариятини уни ҳеч қандай муаммосиз қўйиб юборишга кўндирган.
Хабарларга кўра, "Галатасарой" футболчи учун 12 миллион евроғача тўлашга тайёр.
Иброҳим Жалолов
Редактор