Гасперини А Серияда мураббий сифатида 600-ўйинини ўтказди
Фото: Getty Images
"Рома" бошчилигидаги биринчи ўйин Жан-Пьеро Гасперини учун юбилей ўйини бўлди.
“Бўрилар” Италия чемпионатининг 1-турида “Болонья”га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Гасперини учун бу ўйин А Сериядаги 600-ўйин бўлди. У бу кўрсаткичга эришган бешинчи мутахассис бўлди.
Италия олий дивизионида мураббий сифатида Нильс Лидхольм (635), Жованни Трапаттони (689), Нерео Рокко (747) ва Карло Маццоне (792) кўпроқ ўйин ўтказган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист