«Галатасарой» Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи
31 ёшли футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси келаси йил ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty images
Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Transfer News Live HT Spor маълумотига таяниб хабар беришича, Истанбул клуби «қизил иблислар» сардорининг маош бўйича талабларини тўлиқ қондиришга тайёр.
Айни пайтда португалиялик футболчи ҳафтасига 300 минг фунт стерлингдан (350 минг евродан ортиқ) маош олмоқда.
31 ёшли футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси келаси йил ёзида якунига етади. Бироқ битимда уни яна бир йилга автоматик узайтириш банди ҳам мавжуд.
Transfermarkt порталига кўра, Бруну Фернандешнинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Португалиялик ярим ҳимоячи 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист