locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» «Барселона» билан ўйиндан рекорд даражада даромад олади

Бу ҳақда The Touchline нашри ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» «Барселона» билан ўйиндан рекорд даражада даромад олади
Фото: Getty Images

«Галатасарой» ва «Барселона» жамоалари ўртасида UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида бўлиб ўтадиган баҳс Туркия футболи тарихидаги энг қиммат ўйин сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда The Touchline нашри ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, Европа футболидаги ушбу ўйин учун айрим чипталар нархи 1520 долларга (тахминан 1400 евро) қадар етган. Шунга қарамай, стадионда тўлиқ аншлаг кузатилади — барча чипталар учрашув бошланишидан анча олдин сотиб бўлинган.

Кутилишича, Истанбул клубининг чипталар ва клуб рамзлари туширилган маҳсулотлар савдосидан оладиган умумий даромади фақат шу ўйин кунининг ўзида тахминан 5 миллион долларни ташкил этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг