Футзал. Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси ёпилди
Олий ва Биринчи лига жамоалари ушбу трансфер ойнаси давомида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириш имкониятидан фойдаланиб бўлишди.
photo: UFF
2026-йил 6-январ куни, Тошкент вақти билан соат 23:59 да мамлакатимиз футзал жамоалари учун Қишки трансферлар ойнаси расман ёпилди.
Олий ва Биринчи лига жамоалари ушбу трансфер ойнаси давомида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириш имкониятидан фойдаланиб бўлишди.
Жамоалар таркибидаги барча ўзгаришлар ҳақида тез орада батафсил маълумот берилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор