locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон кубоги–2026 баҳслари апрель ойида старт олади

Мамлакатимиз футзал мусобақалари орасида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистон кубоги–2026 баҳслари жорий йилнинг апрель ойида бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон кубоги–2026 баҳслари апрель ойида старт олади
photo: UFF

Мамлакатимиз футзал мусобақалари орасида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистон кубоги–2026 баҳслари жорий йилнинг апрель ойида бошланади.

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, мусобақа икки босқичдан иборат ҳолда ташкил этилади. Кубок баҳсларига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 14-апрел куни бўлиб ўтади.

Дастлабки босқич – гуруҳ баҳслари

Биринчи босқичда Олий ва Биринчи лига жамоалари қуръа ташлаш натижаларига кўра тўртта саралаш гуруҳига тақсимланади. Гуруҳ ўйинлари марказлашган тарзда, бир даврали тизим асосида ўтказилади.

Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олади. Режага кўра, гуруҳ баҳслари 27-апрел — 6-май кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

Иккинчи босқич – плей-офф

Олимпия тизимида ташкил этиладиган иккинчи босқич чорак финал учрашувларидан бошланади.

¼ финалда “А” гуруҳи пешқадамлари “С” гуруҳи етакчиларига қарши тўрнинг чап қисмида баҳс олиб боради. “B” гуруҳида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар эса “D” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоаларга қарши тўрнинг ўнг қисмида беллашади.

Чорак финал босқичида ғолиб бир ўйин натижасига кўра аниқланади. Ушбу учрашувлар 20–21-май кунларига белгиланган бўлиб, ўйинларга Қарши шаҳридаги «Геолог» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Ярим финаллар ва ФИНАЛ

Ярим финал босқичида жамоалар икки ўйин натижасига кўра финалчиларни аниқлайди. Агар икки учрашув якунларига кўра кучлар тенг келса, иккинчи ўйиндан сўнг 5 дақиқалик қўшимча таймлар белгиланади. Қўшимча вақтда ҳам ғолиб аниқланмаса, финал йўлланмаси FIFA қоидаларига мувофиқ пенальтилар серияси орқали ҳал этилади.

Ярим финал баҳслари 28–29-май кунлари Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасининг ҳал қилувчи финал учрашуви 3-июн, чоршанба куни Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» спорт мажмуасида ташкил этилади.

Шу муносабат билан футзал ишқибозларини ҳамда мазкур турга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни мусобақа ўйинлари ўтказиладиган спорт мажмуаларига таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал федерацияси тасарруфидаги барча мусобақаларга кириш мутлақо бепул.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг