Футзал. Қуръа ташлаш маросимига икки кун қолди
Қуръа ташлаш маросими Ўзбекистон футзал федерацияси биносида – анжуманлар залида ўтказилади.
photo: UFF
Мамлакат XXX миллий чемпионати – Олий лига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими муддати тобора яқинлашмоқда. Яна икки кундан сўнг ўйинлар тақвими қандай кўриниш олишини билиб оламиз.
Ўзбекистон футзал федерацияси мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш департаменти томонидан Олий лигага қуръа ташлаш маросими 2026-йилнинг 20-август санасига режалаштирилган.
Қуръа ташлаш маросими Ўзбекистон футзал федерацияси биносида – анжуманлар залида ўтказилади. Тадбир соат 15:00 да бошланади.
Қуръа ташлаш жараёни ЎФФнинг You Tube канали орқали жонли тарзда, тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор