Футзал. Турнинг энг яхши мураббийига номзодлар маълум
Ўзбекистон футзал федерацияси 2025/2026-йилги мавсумнинг ҳар битта туридан кейин "энг яхши мураббий" номинацияси ғолибини аниқлаб келаётганидан хабарингиз бор.
3-тур якунлари бўйича лауреатликка даъвогарлар беш нафар. Уларнинг қай бири самарали меҳнат қилди ва сизда ёрқин таассурот қолдирди? Буни аниқлаш учун Telegram каналидаги сўровномада фаол қатнашинг.
Қуйида номзодлар эътиборингизга ҳавола этилади:
1. Александр Петров (ОКМК) — 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар фарқи — 10:5.
2. Дилшод Раҳматов ("BMB PFC") — 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар фарқи — 19:5.
3. Фузулий Хайруллаев ("Oil Star") — 3 та ўйин, 3 та ғалаба, тўплар фарқи — 13:3.
4. Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”) — 3 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та дуранг, тўплар фарқи — 16:5.
5. Баҳодир Аҳмедов (“Максам-Чирчиқ”) – 3 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та мағлубият, тўплар фарқи – 6:3