locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Тўпурарлар пойгасида ғолиблик кейинги турда аниқланади

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига баҳсларининг тўпурарлар пойгасида пешқадамлар ўзгаргани йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Тўпурарлар пойгасида ғолиблик кейинги турда аниқланади
photo: UFF

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига баҳсларининг тўпурарлар пойгасида пешқадамлар ўзгаргани йўқ. Бир тур муқаддам Индонезия чемпионатига йўл олган Элбек Тўлқиновнинг кўрсаткичини (31) яхшилаш имконияти “BMB PFC” ҳужумчилари Муазфар Аҳаджонов (27) ҳамда Хебберth Оливейра (26) да мавжуд. Аммо бунинг учун жиззахлик форвардлар сўнгги турни ўта сермахсул ўтказишлари лозим бўлади.

“BMB PFC”нинг яна бир вакили Жан Алдемиро (20) га бу турда SQB ҳужумчиси Дилмурод Шавкатов (20) етиб олди.

Банкчилардан бу турни сермахсул ўтказган Пахаро Симанкас 19 та гол билан олтинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, бир йўла торт нафар ҳужумчи Бурхониддин Содиқов (“Локомотив”), Муазфар Абдукаримов (ОКМК), Тоҳирбек Абдукаримов (“Максам-Чирчиқ”) ҳамда Леандро Роча Батиста (“Oil Star”) лар ҳисобида 18 тадан гол мавжуд.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг