Футзал. Клублардан дараклар: «Зарафшон»га легионерлар қўшилди
Футзал бўйича мамлакат Олий лигасининг яна бир жамоаси — Навоийнинг «Зарафшон» ПФК сафи легионер футболчилар билан тўлдирилди.
photo: UFF
Клублардан дараклар: «Зарафшон»га легионерлар қўшилди
Футзал бўйича мамлакат Олий лигасининг яна бир жамоаси — Навоийнинг «Зарафшон» ПФК сафи легионер футболчилар билан тўлдирилди.
Бугун Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда жамоа бош мураббийи Абдулла Бўриев ҳамда сардор Мирзоҳид Ҳайдархўжаев эронлик футзалчилар — Нима Баҳманежад ва Саман Дашанини кутиб олишди.
Легионерлар эртадан Навоий жамоаси машғулотларига қўшилиб, Олий лиганинг 2-тур учрашувларига тайёргарликни бошлайди.