Футзал. Эртага ҳаваскорлар биринчилигига старт берилади
Мусобақада 10 та ҳаваскорлар жамоалари иштирок этади. Тур учрашувлари ҳар ҳафтанинг шанба кунлари бўлиб ўтади.
photo: UFF
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида илк бор ҳаваскорлар жамоалари ўртасида “ЎФФ Президенти кубоги” соврини учун мамлакат биринчилигига старт берилади.
Мусобақада 10 та ҳаваскорлар жамоалари иштирок этади. Тур учрашувлари ҳар ҳафтанинг шанба кунлари, соат 8:00 да бошланади.
Футзал ихлосмандлари бешта жуфтликнинг қизиқарли ва муросасиз беллашувларига гувоҳ бўлишади. Мажмуага мухлисларнинг кириши мутлақо бепул.
Иброҳим Жалолов
Редактор