Футзал. 3-тур учрашувлари бошланмоқда. Ўйинлар 8-11 октябр кунлари бўлиб ўтади
Чемпионат пешқадамлари – BMB, SQB, ОКМК, Насаф жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китоби ишқибозлар диққат марказида туради.
photo: Futsal Uzbekistan
Эртага Жиззах шаҳридаги футбол академияси (олдинги футбол олий маҳорати мактаби) спорт залида футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 3-тур учрашувлари старт олади.

Деярли ҳар куни жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги мавқеини ўзгартирадиган муросасиз, қизиқарли, марказий учрашувлар борки, уларни ўтказиб юборсангиз армонда қоласиз.

Чемпионат пешқадамлари – BMB, SQB, ОКМК, “Насаф” жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китоби ишқибозлар диққат марказида туради. Ўз навбатида мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган жамоалар ҳам шиддатли ўйин кўрсатишмоқда. Бир сўз билан айтганда ўткинчи ўйинлар йўқ.
Иброҳим Жалолов
Редактор