Футбол тарихидаги энг “қонхўр” ҳимоячилар: Майдондаги тажовузкор юлдузлар
Футбол - бу нафақат маҳорат ва техника, балки характер, қатъият ва баъзида қўрқув ҳамдир. Айниқса, рақиб ҳужумчилари учун майдоннинг энг хавфли нуқтаси - бу “қонхўр” ҳимоячилар бўлган. Бугун сиз билан тарихдаги энг тажовузкор, қўрқинчли ва қўпол ҳаракатлари билан афсонага айланган ҳимоячилар ҳақида сўз юритамиз.

1. Винсент Жонс (“Псих”) - Англия
Бу инсон футбол тарихидаги энг оммавий “bad boy” образидир. У ўйин давомида рақибга сўз билан ҳам, ҳаракат билан ҳам босим ўтказган. У фаолияти давомида 12 та қизил карточка олган. Кўп ҳолларда эса рақибга атайин жароҳат етказган деган шубҳалар мавжуд. Винсент Жонс шунчалик машҳур бўлиб кетдики, футболни тарк этгач, у гангстер фильмларида актёр сифатида фаолиятини давом эттирди. Ҳа, у ҳақиқий майдон гангстери эди.

2. Марио Матерацци (Провокация устаси) - Италия
Ушбу қаҳрамонимиз 2006-йилги Жаҳон чемпионати финалида Зиданнинг зарбасини қабул қилиб олгани билан тарихда қолган. Аммо Матераццининг провокациялари бу билан тугамайди. У кўпинча рақибни руҳий жиҳатдан енгишга ҳаракат қилган. Қўпол ўйин услуби ва қаттиқ прессинг билан машҳур бўлган.

3. Яап Стам (Дев) - Нидерландия
“Манчестер Юнайтед” ва “Милан” сафида ҳаракат қилган бу голландиялик ҳимоячи ҳақиқий дев эди. Унинг бўйи, жисмоний кучи ва ҳеч нимадан тап тортмаслиги уни рақиблар учун балога айлантирган. У рақибни шунчаки тўхтатиб қолмасди, балки уларни майдондан йўқ қилишга интиларни.

4. Пепе (“Ҳужумчи” ҳимоячи) - Португалия
“Реал Мадрид”даги фаолияти давомида Пепе рақибларга ғул-ғула солиш бўйича мактаб яратган дейиш мумкин. У тўп учун курашда фақат қоидаларга эмас, инстинктга таянарди. Унинг энг машҳур ҳолатларидан бири - рақиб йиқилганидан кейин унга бир неча бор зарба берган вазиятидир. Пепе қаттиққўл, ҳиссиётга берилиб кетувчан ва жуда хавфлилиги билан тарихда қолган.

5. Рой Кин (Жасоратли “жиноятчи”) - Англия
“Манчестер Юнайтед” сардори бўлган Рой Кин ўйин давомида рақибга футболчи сифатида эмас, балки “майдон хўжайини” сифатида ёндашарди. Унинг Эрлинг Холанднинг отаси Алф-Инге Холандга атайлаб ишлатган қўполлиги футбол тарихида ном қозонган. Кейинчалик у ўз интервьюларидан бирида бу ҳаракатни қасддан қилганини тан олган.
Хулоса қилиб айганда, ушбу ҳимоячилар футболга ўз номини бошқа томондан қолдирган. Улар техникаси билан эмас, балки характери ва агрессияси билан афсонага айланган. Бугунги замонавий футбол анча “силлиқланган” бўлиши мумкин, аммо бу “қонхўр” ҳимоячиларнинг майдондаги шиддати ҳануз мухлислар хотирасидан ўчмаган.