locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Севинч Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

Қарши марказий ўйингоҳида Аёллар профессионал футбол жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги–2025 финал баҳси бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. Севинч Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди
photo: Sevinch Fk

Қарши марказий ўйингоҳида Аёллар профессионал футбол жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги–2025 финал баҳси бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда севимли “Севинч” жамоамиз “Қизилқум-W” жамоаси устидан 4:2 ҳисобига иродали ғалабага эришди.

Натижада “Севинч” жамоаси 15 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиш билан бирга, тугалланаётган мавсумда Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубоги соҳиби бўлиб, требл қайд этди!

Мутлақ ғалаба билан “Севинч” жамоасининг барча аъзоларини ҳамда содиқ мухлисларини “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг кўп минг сонли ишчи-ходимлари номидан самимий муборакбод этамиз ҳамда халқаро майдонлардаги юришларида омад ва зафарлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг