locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. ПФЛ ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги Турон стадиони билан ишлашда давом этмоқда

Реконструкция қилинаётган стадион 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. ПФЛ ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги Турон стадиони билан ишлашда давом этмоқда
photo: PFL

Лиганинг стадионлар бўйича ишчи гуруҳи МТРК мутахассиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги Турон стадионида бўлиб, таъмирлаш жараёнини ўрганди. Ҳозирда Турон стадиони тўлиқ янгиланиш жараёнида бўлиб, қурилиш босқичида трансляция стандартлари ва техник талабларнинг инобатга олиниши келгусида муҳим аҳамият касб этади.

Стадионни ўрганиш давомида трансляция бўйича қатор муҳим жиҳатлар келишиб олинди:

• асосий ва офсайд камера платформалари ҳамда майдон атрофидаги камералар жойлашуви нуқталари, уларни кабеллаштириш ва жиҳозлаш масалаларида ўзгаришлар амалга оширилади;

• марказлашган VAR тизими учун алоҳида зона ва унинг техник таъминоти масаласи режага киритилади;

• VAR ва кўчма телевзион станциянинг жойлашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур интернет ва электр таъминоти масаласи жорий қилинади.

Турон стадионида барча камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Patchroom’да марказлаштириш тизимини жорий этиш Лиганинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб стадионлар бунёд этилаётганда мазкур масала инобатга олинмаган бўлиб, ушбу ҳолат трансляциялар сифатига бевосита таъсир кўрсатиб келади.

Реконструкция қилинаётган стадион 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда. Стадион FIFA стандартларига жавоб берадиган сўнгги турдаги сунъий чим, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланади ва келгусида Суперлига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Арал клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, стадион 2026-йил баҳорида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ишга тушиши 2026-йилги мавсумда амалга оширилиши белгиланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг