Футбол. ПФК “Бухоро” клуб директори Шавкат Саломов ҳамда бош мураббийи Александр Хомяков ўз фаолиятини давом эттирмоқда
Вилоят мутасаддилари PFC Buxoro амалдаги мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятига тўлиқ ишонч билдиради.
photo: Buxoro fk
Футбол. ПФК “Бухоро” клуб директори Шавкат Саломов ҳамда бош мураббийи Александр Хомяков ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси маълум қилди.
"ПФК “Бухоро” футбол клуби расмий равишда маълум қиладики, клуб директори Шавкат Саломов ва бош мураббий Александр Хомяков жамоа сафида ўз фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда асосий эътиборни келгуси ўйинга қаратмоқда.
Вилоят мутасаддилари PFC Buxoro амалдаги мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятига тўлиқ ишонч билдиради.
Ҳозирги давр учун асосий вазифа - клубнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсад қилинган.
ПФК “Бухоро” барча мухлисларига доимий қўллаб-қувватлови ва жамоага бўлган ишончи учун самимий миннатдорчилик билдиради",-деб ёзилади хабарда.
Иброҳим Жалолов
Редактор