locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. «Насаф» футбол мактабида навбатдаги «қалдирғочлар» учирма бўлишди

Шу билан бирга, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам устоз мураббийларга ўз миннатдорликларини изҳор этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Насаф" футбол мактабида навбатдаги "қалдирғочлар" учирма бўлишди
photo: Nasaf fk

«Насаф» футбол мактабида Нодир Халимов ва Умрқул Раҳматуллаевлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганган бўлажак футболчилар мактабдаги фаолиятларини якунлашди.

Битирув тадбирида клубимиз бош директори Алишер Юсупов, бош жамоамиз мураббийи Рўзиқул Бердиев, клуб спорт директори Сергей Кучеренко, техник директор Ботир Қораев, футбол мактаби директори Валентин Поддубний, шунингдек, жамоамизнинг бугунги кунда асосий таркибда тўп сураётган ёш ва умидли футболчилар — «Насаф» футбол мактаби битирувчилари Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Сардор Баҳромов иштирок этиб, битирувчиларга ўз эзгу тилакларини билдиришди.

Шу билан бирга, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам устоз мураббийларга ўз миннатдорликларини изҳор этишди.

«Қалдирғочлар» клуб томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Битирувчилар бундан буён ўз фаолиятларини клубимиз томонидан йўналтирилган жамоаларда давом эттирашади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг