locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Машъал уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланди

Муборакнинг «Машъал» жамоаси янги мавсум олдида трансфер бозорида фаол иштирок этиб, таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
РАСМАН: Машъал уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланди
photo: Mash'al fk

Муборакнинг «Машъал» жамоаси янги мавсум олдида трансфер бозорида фаол иштирок этиб, таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдирди. Бугун клуб раҳбарияти янги футболчилар ва уларнинг сўнгги клублари ҳақида расман маълумот берди.

Азамат Сойибов (дарвозабон)
Сўнгги жамоаси: Қўқон-1912.
Фаолияти: Маҳоратли посбон «Машъал»га қўшилишдан аввал Қўқон-1912 шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Қаршининг Насаф ФК ва Қозоғистоннинг Арис ФК клубларида ҳам тўп сурган. Унинг бой тажрибаси Муборак клуби дарвозаси дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Илҳомжон Абдуғаниев (ярим ҳимоячи)
Сўнгги жамоаси: Андижон ФК.
Фаолияти: Креатив ярим ҳимоячи «Андижон» таркибида Суперлигада мунтазам майдонга тушиб келаётган эди. Илҳомжон майдон марказида ўйинни бошқариш ва ҳужумларни ташкил этишда катта тажрибага эга бўлиб, «Машъал» ҳужумларини самарали ташкил этишда асосий фигура сифатида хизмат қилади.

Азамат Максумов (ярим ҳимоячи)
Сўнгги жамоаси: Asiagoal Bishkek.
Фаолияти: Азамат Максумов легионер сифатида Қирғизистон чемпионати — Жогорку Лигада муваффақиятли иштирок этиб, «Машъал» сафини мустаҳкамлади. Шунингдек, у ўз вақтида Ғузорнинг Шўртан Ғузор ва Навоийнинг Қизилқум Навоий клубларида ҳам тўп сурган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг