Футбол. Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради
Бу учрашув Ўзбекистон ҳакамлик мактабида янги босқични бошлаб беради.
photo: UzFHM
29-ноябрь куни бўлиб ўтадиган Суперлига 30-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Шўртан” учрашуви тарихий аҳамият касб этади. Мазкур баҳсни илк бор Ўзбекистон Суперлигаси даражасида аёл мутахассис — Насибабону Тошмуҳаммедова бошқариб боради.
Унга қанотларда тажрибали ёрдамчи ҳакамлар — Кристина Середа ва Зилола Раҳматова ёрдам беради.
Бу учрашув Ўзбекистон ҳакамлик мактабида янги босқични бошлаб беради.
Иброҳим Жалолов
Редактор