locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол фахрийси Архипов Павел Андреевичга эҳтиром кўрсатилди

Навоийлик фахрий футболчи Павел Андреевич Архипов 22-апрель куни 75-ёшни қарши олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол фахрийси Архипов Павел Андреевичга эҳтиром кўрсатилди
photo: Qizilqum FK

Навоийлик футбол мухлислари қалбидан чуқур ўрин эгаллаган, футболчилик фаолияти давомида «Зарафшон», «Металлург» жамоалари таркибида 250 дан ортиқ баҳсларда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 130 дан ортиқ гол киритган, собиқ ССРС чемпионатларининг бир неча бор тўпурари бўлган навоийлик фахрий футболчи Павел Андреевич Архипов 22-апрель куни 75-ёшни қарши олди.

Ушбу сана муносабати билан «Қизилқум» ПФК клуби раҳбарияти «Қизилқум» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги баҳс аввалида Павел Андреевичга ўзига хос эҳтиром кўрсатди ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг