Футбол қанчалик ўзгарди? Мбаппе ва Ямал 18 ёшга тўлганида..
Футбол қанчалик ўзгарди? Мбаппе ва Ямал 18 ёшга тўлганида...
Килиан Мбаппенинг 18 ёшга тўлгунга қадар қайд этган статистикасини Ламин Ямалники билан ёнма-ён қўйганингизда, футбол қанчалик тез ўзгариб кетаётганини яққол ҳис қиласиз.
2015 йили ёш Мбаппе катта саҳнага чиққанида, унинг ёшидаги футболчининг асосий жамоада 37 та ўйинда майдонга тушиши деярли имконсиздек туюларди. Ҳозир эса Ламин Ямал каби йигитлар ҳали вояга етмасдан туриб, 3 та тўлиқ Ла Лига мавсумига тенг келадиган ўйин амалиётини тўплаб улгуриши одатий ҳолга айланиб қолди.
18 ёшга тўлиш арафасидаги кўрсаткичлар таққослови:
🇫🇷 Килиан Мбаппе: 37 та ўйин | 5 та гол | 8 та ассист | Ҳар ўйинга ўртача 0.35 самарали ҳаракат (гол+пас).
🇪🇸 Ламин Ямал: 124 та ўйин | 30 та гол | 35 та ассист | Ҳар ўйинга ўртача 0.52 самарали ҳаракат (гол+пас).