Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди
Бир қатор футболчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди
Фото: ЎФА
Қашқадарё вилоятида футбол клублари ҳамда республика футбол академиялари иштирокида U-17 Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Марказлашган тартибда ташкил этилган мусобақада жамоалар ўртасида муросаcиз ва шиддатли учрашувлар бўлиб, ёш футболчилар ўз маҳоратларини намоён этди.
Якуний натижаларга кўра совриндор жамоалар:
Насаф футбол академияси
Тошкент шаҳар футбол академияси
Андижон футбол академияси
Шунингдек, мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб турган бир қатор футболчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди
Розикжон Султонмуродов
Журналист