locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Фулҳем” “Реал” ярим ҳимоячиси Мануэл Анхел трансфери бўйича келишувга эришди

22 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга яқин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Фулҳем” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэл Анхелни ўз сафига қўшиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 22 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга яқин.

Келишувга кўра, “Реал” футболчининг келажакдаги трансферидан маълум улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Шунингдек, мадридликларда Мануэл Анхел учун келажакда бошқа клубдан тушган таклифга тенг таклиф бериш ҳуқуқи ҳам бўлади.

Мануэл Анхел ўтган мавсум “Реал”нинг асосий жамоаси сафида Испания чемпионатида 4 та учрашувда майдонга тушган ва гол ёки голли узатма қайд этмаган. У “Реал” академиясида етишиб чиққан ва “Кастилья” жамоасида сардорлик қилган.

Маълумот учун, “Фулҳем”га ҳозирда Алваро Арбелоа бош мураббийлик қилмоқда. Лондон клуби бу ёзда “Реал” тизимидан Гонсало Гарсия ва Сесар Паласиосни ҳам ўз сафига қўшган. Мануэл Анхел ушбу йўналишдаги навбатдаги трансфер бўлиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг