locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фулҳэм» Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин

Ҳозирда Лондон клуби турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фулҳэм» Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин
Фото: Getty Images

«Фулҳэм» клуби раҳбарияти бош мураббий Алваро Арбелоани яқин ҳафталар ичида истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Англия Премер-лигасининг олтинчи турида «Ипсвич»дан 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, Лондон клуби раҳбарияти испаниялик мутахассисга вазиятни ўнглаш учун иккита учрашув муҳлат берган.

Қайд этилишича, Арбелоа олдига аниқ вазифа қўйилган: «Ҳалл Сити» ва «Ковентри»га қарши ўйинларда камида тўрт очко жамғариш. Агар мураббий бу вазифани бажара олмаса, унинг келажаги сўроқ остида қолиши мумкин.

Шунингдек, футбол агентлари томонидан «Фулҳэм» раҳбариятига бош мураббийлик лавозими учун турли номзодларни таклиф қилишни бошлаган.

Ҳозирда Лондон клуби турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг