Фримпонг \"Ливерпул\"га ўтади. Футболчи 5 йиллик шартнома имзолайди
Фото: Getty Images
“Байер” ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини “Ливерпул”да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабирицо Романо хабар берди.
Қайд этилишича, инглиз клуби 24 ёшли ҳимоячини 35 миллион евро эвазига сотиб олади. Футболчи “қизиллар” билан 5 йиллик шартнома қилади.
Томонлар Фримпонгни қачон ва қаерда тиббий кўрикдан ўтиши бўйича маслаҳат олиб боришмоқда.
Жорий мавсумда Жереми “Байер” сафида 33 ўйинда 5 та гол урди ва 5 та ассистни амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист