locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция. «Монако»дан йирик ғалаба, Фатидан дубль

Испаниялик футболчи ёзда "Барселона"дан ижарага олинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Франция. «Монако»дан йирик ғалаба, Фатидан дубль
ФОТО: Getty images

Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Монако” – “Мец” учрашуви якунланди.

Ўйин Монакодаги “Луи II” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Учрашув монегаскларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонлар сафида Ансу Фати дублга эришди. Футболчи ёзда “Барселона”дан ижарага олинганди.

Ушбу натижадан сўнг “Монако” очколар сонини 12тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. “Мец” бир очко тўплаган ҳолда 18-поғонани эгаллаган.

Лига1, 4-тур
Монако - Метц - 5:2
21 сентябрь, якшанба, «Stade Louis II»
Голлар: Диалло, 13 (0:1). Биерет, 28 (1:1). Фати, 46 (2:1). Эн, 67 - пенальтидан (2:2). Фати, 83 (3:2). Куао, 86 - автогол (4:2). Иленихенья, 90+3 (5:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг