Франция кетма-кет саккизинчи ғалабасини қўлга киритди
Франция терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, барча мусобақалардаги кетма-кет саккизинчи ғалабасини қайд этди.
Французлар мундиалнинг ўзида олтита ғалабага эришди. Жамоа мусобақа давомида фақат гуруҳ босқичида иккита гол ўтказиб юборган.
Бундан аввал Дидье Дешам шогирдлари Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Озарбайжонни 3:1, Украинани эса 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтмоқда.
Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина. Жамоа 2022 йилги Қатар мундиали финалида Франция билан асосий вақтда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.